Markaz ustavi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ МИЛЛИЙ АРХЕОЛОГИЯ МАРКАЗИНИНГ УСТАВИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон қарори билан республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини археологик изланишларда кенг жорий қилиш мақсадида ташкил этилган.

1.2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг (кейинги ўринларда ЎзР ФА деб юритилади) ижтимоий фанлар бўлими таркибига киради ҳамда тизими бўйича амалга оширилаётган илмий тадқиқотларни самарали бошқаришни, мувофиқлаштиришни ва давлатнинг интеллектуал, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий салоҳиятини оширишга хизмат қилади ҳамда фан ютуқлари натижаси ва илмий ҳажмдор технологияларни жорий этилишини таъминлайди.

1.3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда ЎзР ФА Низомига асосан тасдиқланган ушбу Уставга мувофиқ иш юритади.

1.4. Марказ ЎзР ФА Археологик тадқиқотлар институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. 

1.5. Марказнинг Устави ЎзР ФАнинг умумий йиғилиши тавсияси асосида ЎзР ФА президенти томонидан тасдиқланади.

1.6. Марказ Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар ЎзР ФА Президиуми қарори билан киритилади ва ЎзР ФА президенти томонидан тасдиқланади.

1.7. Марказнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва ўрнатилган тартибда жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

1.8. Марказ юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ташкилот номи ёзилган юмалоқ муҳрга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, эмблема, товар (фирма) белгисига ва бошқа атрибутика ҳамда банк ҳисоб рақамларига, жумладан валюта ҳисоб рақамига эга бўлади.

1.9. Марказга раҳбарлик қилиш ЎзР ФА президенти томонидан директорга берилган ваколат ва мажбуриятлар асосида амалга оширилади.

1.10. Марказнинг расмий номланиши:

Давлат тилида – «О`zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Milliy arxeologiya markazi»;

Рус тилида – «Национальный центр археологии Академии наук Республики Узбекистан»;

Инглиз тилида – «National Center of Archаeology of the Academy of Sciences of Uzbekistan».

1.11. Жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй.

 

2-БОБ. МАРКАЗНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 

2.1. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий ва ижтимоий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллаган ҳолда археологик изланишлар олиб бориш;

инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда комплекс археологик, биоархеологик, геоархеологик, ландшафт-археологик ва антропологик экспедицияларни соҳа таълими амалиёти билан боғлаб ташкил этиш;

археология ва антропология соҳасида етук илмий кадрлар тайёрлаш;

археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосини тайёрлаш;

археологик ва антропологик тадқиқотларда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатларнинг археология ва антропология йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчи-олимлар билан қўшма экспедицияларни тизимли ташкил қилиш;

археологик ва антропологик тадқиқотларга оид халқаро тадбирларни мамлакатимизда ташкил этиш ва хорижда ушбу соҳалар бўйича ўтказиладиган илмий-амалий тадбирларда иштирок этиш;

тегишли вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатда археологик ва антропологик тадқиқотлар олиб борилиши зарур бўлган ҳудудий объектларнинг ягона маълумот банкини ҳамда уларнинг муаммолари бўйича ахборот базасини шакллантириш;

археологик ва антропологик тадқиқот натижаларини кенг оммага етказиш мақсадида мунтазам равишда илмий ва оммабоп китоблар, замонавий тадқиқот услублари сингдирилган ўқув қўлланма ва кўрсатмаларни нашр қилишни йўлга қўйиш;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуаси фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш.

2.2. Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширади:

тасдиқланган режага мувофиқ равишда фундаментал, амалий, инновацион, лаборатория-экспериментал тадқиқотлар ва лойиҳаларга биноан тажриба ишлари ўтказади;

 заруратга қараб доимий равишда илмий тадқиқотлар мавзуларини янгилаб боради, Марказ тузилишига зарурий ўзгартиришлар борасида таклифлар киритади, ходимлар таркибини иқтидорли олимлар ва ёш илмий кадрлар билан тўлдириб боришга қаратилган чораларни ЎзР ФА бўлимларининг топшириқларига мувофиқ амалга оширади;

Марказ ҳузуридаги Илмий Кенгаш томонидан аниқланган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида мамлакат ва жаҳон фани ютуқларидан фойдаланган ҳолда келгуси ишларни ташкил этади;

бошқа илмий ташкилот ва таълим муассасалар ўтказган тадқиқотларни Марказ ихтисослиги бўйича мувофиқлаштиради;

бошқа илмий ташкилот ва таълим муассасаларга илмий кадрлар тайёрлашда ёрдам кўрсатади.

хорижий мамлакатлар илмий ташкилотлари билан илмий шартномалар тузади;

республика, регионал ва халқаро миқёсдаги конференциялар, кўргазмалар ташкил этади;

изланишлар натижаларини нашрга тайёрлайди ва чоп этади;

илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар: монографиялар, тўпламлар, қўлланмалар, журналлар ва буклетлар нашр қилиш хуқуқига эга;

илмий мақсадлар учун типография, нусха кўчириш аппаратлари сақлаш, нашриёт ишларини амалга ошириш хуқуқига эга;

республика, регионал ва халқаро илмий-тадқиқот экспедицияларни ташкил этади;

республикада тадқиқотларнинг илмий материаллар фондини тузади;

илмий билимларни тарғиб қилади ҳамда Марказ томонидан ўтказилган тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини маълум қилиб боради;

Марказда бажарилган иш юзасидан илмий, давлат ва муаллифлик хуқуқи ҳамда қизиқишларни ўз ҳимоясига олади;

археология ва антропология бўйича юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, олимларнинг ижодий фаолияти учун керакли шароитлар яратиш, шунингдек, ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича иш олиб боради;

Марказ белгиланган тартибда амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион илмий текшириш ишларини рўйхатга олади,ҳ ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида илмий ахборот ва ҳисоботлар тайёрлаб ўрнатилган тартибда тегишли органларга тақдим қилади;

Марказ ўрнатилган тартибда моддий иқтисодий рағбатлантириш (моддий ёрдам), ижтимоий маданий тадбирлар фонди ва тараққиёт фонди (бу фонд такибига чет эл валютаси ҳисоб рақами ҳам киради) ташкил этади.

2.3. Марказ бухгалтерия, оператив ва статистик ҳисоб ва ҳисоботлар олиб боради.

2.4. Марказ ходимларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаши шароитларни яратади:

фаолиятидаги илмий қидирув, ижодий ташаббус ва юқори натижаларни рағбатлантиради;

ўрнатилган тартибда аттестация ва бўш лавозимларни эгаллаш учун танловлар ўтказади;

фундаментал, амалий ва инновацион лойихалар шунингдек тадқиқотларни бажариш бўйича қонунчиликга муворфиқ шартномалар тузади;

Марказ ЎзР ФА ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнидаги долзарб ва устувор муаммоларни ҳал этиш учун қонунчиликни такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

2.5. Марказ меҳнат бўйича қонунларга, меҳнатни муҳофаза қилиш норма ва қоидаларига, техника хавфсизлигига, ёнғиндан ҳимояланиш, санитария ишлари, давлат ижтимой суғуртаси ва меҳнат интизомига амал қилади ҳамда, меҳнатни ташкил қилишни доимий такомиллаштириб боради.

2.6. ЎзР ФАнинг минтақавий бўлимлари, илмий ташкилдотлари ҳамда тасарруфидаги бошқа ташкилотлар ўз зиммасига юкланган мақсад ва вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъул ҳисобланадилар.

 

3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ТУЗИЛИШИ

 

3.1. Марказнинг таркибий тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ тасдиқланади.

 3.2. Зарур ҳолларда ЎзР ФА президенти молия вазирлиги билан келишган холда Марказ тузилмасига ходимларнинг сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

3.3. Фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари ҳамда хўжалик шартномалари бўйича мақсадли дастурларни бажариш учун мавсумий ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин.

3.4. Маҳаллий (вилоят) ҳокимликларининг таклифларига биноан Марказ ҳудудий бўлимлар ва илмий марказлар ташкил этиши, уларни илмий кадрлар билан таъминлашга ёрдам бериши мумкин, лекин уларнинг бухгалтерия ҳисоб-китоб ишлари учун жавобгар ҳисобланмайди.

3.5. Филиал ва бўлимлар тузилмаси Марказ директори томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ иш юритади.

 

4-БОБ. МАРКАЗНИНГ ЮРИДИК ШАХС МАҚОМИГА ЭГА БЎЛМАГАН ФИЛИАЛИ ШАКЛИДАГИ Я. ҒУЛОМОВ НОМИДАГИ САМАРҚАНД АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

 

4.1. Марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиали шаклидаги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти (кейинги ўринларда Филиал деб юритилади) назорати қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Филиал бўйича назорат қилиш ваколати Марказнинг умумий ишлар бўйича директор ўринбосари (кейинги ўринларда директор ўринбосари деб юритилади) лавозимига тайинланган номзодга берилади;

мазкур лавозимга Марказ директори томонидан номзод тақдим қилинади ва ЎзР ФА назорат қилувчи вице-президент билан келишилган ҳолда тайинланади шунингдек лавозимдан озод қилинади.

4.2. Филиал Марказ томонидан тасдиқланган низом ва мазкур устав асосида фаолият юритади ҳамда Марказ мулки ҳисобланади.

4.3. Филиал бўйича директор ўринбосари Марказ директорининг ишончномаси асосида фаолият кўрсатади.

4.4. Филиал бўйича директор ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда ишончнома Марказ раҳбари томонидан бекор қилинади.

4.5. Филиалнинг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, 140151. Самарқанд шаҳри, В.Абдуллаев кўчаси, 3 - уй.

 

5-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

 

5.1. Марказга тегишли ҳуқуқлар директор томонидан амалдаги тақсимот асосида ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларига юклатилган тақсимот бўйича меҳнат жамоаси иштироки ёки у билан келишилган ҳолда амалдаги қонунларга биноан амалга оширилади.

5.2. Режалаштириш ва маблағ таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

илмий-тадқиқот ишларнинг келгуси даврларга қаратилган йўналишларидан келиб чиқиб, Марказ ходимларининг кенг иштирокида беш йиллик, фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишлари режаларини ишлаб чиқади, илмий кадрлар тайёрлашни амалга оширади, ишларнинг моддий-техник ва маблағ билан таъминлашини белгилаб беради;

режали топшириқлар ва буюртмаларни ҳисобга олган ҳолда Марказ илмий-текшириш ишларининг муфассал йиллик планини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тасдиқланган ҳажм чегарасида иш ҳақи фондини ва илмий текшириш ишларининг моддаларига мувофиқ ҳолда иш ҳақи ва харажатларни тақсимлаш масалаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Марказ олимларининг Республика, чет эл илмий ташкилотларига ва олий ўқув юртларига чиқишлари режасини тузади;

олий маълумотга эга бўлган ёш мутахассисларни йиллик ва келгуси эҳтиёжлари режасини тақдим қилади, докторантларни ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда Марказга қабул қилиш учун ЎзР ФАга буюртма беради;

ЎзРнинг 2009 йил 13 октябрда қабул қилинган “Археология мероси объектларини муҳофаза ва улардан фойдаланиш тўғрисида” Қонунга асосан илмий-текшириш ишларини бажариш учун давлат ва нодавлат ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузади шунингдек, мазкур шартномалардан Марказнинг бюджетдан ташқари маҳсус ҳисоб рақамига кирим қилинган маблағлар ҳисобидан ўрнатилган тартибда тадқиқот ишларини олиб бориш ва тадқиқот ишларини олиб борган ходимлар ишини моддий рағбатлантиришга сарфлайди;

чет эл муассасалари билан ҳамкорликда тадқиқот ишларини бажариш мақсадида Марказ олимларининг чет эл сафарлари ва чет эл олимларини қабул қилиш ишларини нашр қилиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузади. Шу хилдаги ишларни маблағ билан таъминлаш борасида чет эл валютаси операцияларини бажаради;

Марказ ўрнатилган тартибда балансидаги қуйидаги нарсаларни фойдаланишга яроқсиз деб ҳисоблаш ҳуқуқига эга:

1) эскирган, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги буюмлар, илмий жиҳозлар, электрон хисоблаш ва транспорт воситалари, инвентар ва асбоб-ускуналарни;

2) янги объектлар қурилаётганлиги сабабли кенгайтириш, таъмирлаш, техник янгилаш, шунингдек ночор ҳолга келиб қолган бинолар ва қурилмаларни;

3) боқиманда қарзлар ва бошқа қарзларни;

4) камомадли жиҳозлар ва камомадли қарзларни;

5.4. Марказ:

штатлар жадвали тузилишини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, ечилаётган масалаларнинг ҳажми ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўлинмалар таркибини аниқлайди;

юқори органлар томонидан тасдиқланган амалдаги меҳнат қонунларига ва нормаланмаган иш кунига эга бўлган мансабдор ходимларнинг рўйхатига асосланиб ходимларнинг нормаланмаган иш куни ва меҳнат таътилининг муддатини жорий қилади;

 мақсадга мувофиқ ҳолларда, белгиланган тартибда ходимларнинг бир йўла бир неча соҳада ишлашларига рухсат этади ва ҳамкорликдаги ишдан ойлигининг 50 % ни сақламасдан иқтисод қилади;

археологик экспедиция ишларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда рўйхатдан ташқари ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг қоидаларини ишлаб чиқади. Отряд бошлиқлари томонидан белгиланган иш нормаларига мувофиқ 14-16 ёшли мактаб ўқувчиларига тўлиқсиз иш куни белгиланиб, уларга 100 % миқдорида иш ҳақи тўлашга рухсат этади;

йил охирида иш ҳақи фондидан тежалган маблағни моддий рағбатлантириш фондига ўтказади;

мукофотлар тўғрисидаги амалдаги йўриқномага биноан ходимларни мукофотлайди;

Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда, соҳа нормалари асосида белгиланган тартибда тасдиқланган имтиёзга эга иш ва соҳалар рўйхатини тузади.

5.5. Марказ тасдиқланган режа, титул рўйхат, проект-смета ҳужжатлар асосида қурилиш, капитал таъмирлаш ишларини амалга оширади, объект ва олинган жиҳозларни тезда ишга тушириш чораларини кўради.

5.6. Марказ илмий тадқиқот ишларини техник жиҳозлар билан таъминлайди. Шунингдек, қурилиши ва бошқа ишларини узлуксиз равишда таъминлаб туриш учун қўшимча қурилиш материалларини, ёнилғи ва бошқа материалларни сақлаб туради ҳамда уларнинг талон-тарож бўлиб кетмаслигини назорат қилади.

5.7. Марказ илмий ишларни нашр этиш учун ўз типографиясига эга бўлиш, уни асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва керакли материаллар билан таъминлаш ҳуқуқига эга.

 5.8. Марказ бюджетдан ташқари маҳсус ҳисоб рақамига эга бўлади, давлат бюджети, банк ташкилотлари, етказиб берувчи, бажарувчи ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб ишларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди. Ундан ташқари бошқа ташкилотлар билан хўжалик шартномаси асосида иш олиб боради.

 

6-БОБ. МАРКАЗНИ БОШҚАРИШ.

МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ

6.1. Марказ директор раҳбарлигида бошқарилади ва директор ЎзР ФА ва бўлимлар олдида Марказ фаолиятининг барча соҳаларини бошқаришда шахсан жавоб беради.

6.2. Марказ директори назорат қилувчи вице-президент тавсиясига кўра ЎзР ФА президенти томонидан таниқли олимлар – қоидага кўра, фан докторлари орасидан меҳнат шартномаси қонунчилигига мувофиқ беш йил муддатга тайинланади.

6.3. Марказ директори вазифаларини ЎзР ФА президенти томонидан тасдиқлайди.

6.4. Марказ директори ўзи бошқараётган ташкилотнинг фаолияти учун шахсан жавобгардир.

6.5. Марказ директори қуйидаги вазифаларни бажаради:

Марказ фаолиятида раҳбарликни амалга оширади, Илмий Кенгашнинг ва меҳнат коллективи умумий мажлиси қарорларини ҳаётга тадбиқ этади, Марказ фаолиятини қонунчиликка амал қилинишини таъминлайди;

фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларини тузиш режасига, илмий кадрлар тайёрлаш режасига, молиявий ва моддий-техника таъминоти режасига, белгиланган тартибда тасдиқ учун режалар дастурларини тақдим этади, Марказ илмий-тадқиқот ишларининг йиллик режасини тасдиқлайди;

монографиялар, тўпламлар, услубий қўлланмалар, журналлар нашр этиш ва типография ишларига раҳбарлик қилади;

ЎзР ФА вице-президенти билан келишган ҳолда Марказ штатлар жадвали ва кўрсаткичлар чегарасида смета харажатларини тасдиқлайди;

илмий-текшириш гуруҳлари ва бўлимлар грантларини бажарилиши устидан ҳамда айрим ходимларнинг иш фаолиятини назорат этади;

тажрибали кадрлар ва ёш илмий кучларни бирлаштириш асосида Марказни юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминлайди; илмий ходимларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини қўради; илмий кадрлар тайёрлашни ташкил этади; ўз малакасини ошириш учун ҳаракат қилаётган кишиларга ҳар томонлама ёрдам уюштиради:

Марказ Илмий Кенгаши маъқуллаган илмий-ташкилий фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва бошқа белгиланган ҳисоботларни ЎзР ФАга тақдим этади:

Марказ Илмий Кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилади:

Марказ жамоаси олдида - режаларнинг бажарилиши тўғрисида, Марказ ва ўз маъмурияти фаолиятлари тўғрисида ҳисобот беради.

6.6. Марказ директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Марказ ходимларини ишга олиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш;

илмий ходимларнинг бўш ўринларига танловлар ўтказиш, танлов натижалари бўйича Илмий Кенгаш қарорини тасдиқлаш, аттестация комиссияси ишлари натижалари бўйича қарор қабул қилиш;

ходимларни навбатдаги аттестациягача ишдан бўшатиш, юқори ёки қуйи лавозимларга ўтказиш;

аттестация натижаларига биноан ходимларнинг ойлик маошларини кўтариш ёки камайтириш; кейинги аттестацияга қадар топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарган ходимларнинг лавозим тўловларини ошириш;

Марказ докторантурасига қабул қилиш ва изланувчиларнинг доимий аттестация натижаларини тасдиқлаш;

ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш ҳамда талабалар ва ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётлари бўйича олий ва ўрта махсус ўқув юртлари билан шартномалар тузиш;

амалдаги қоидаларга мувофиқ илмий ишларнинг юқори сифатига, иш вазифаларнинг намунали бажарилишига, меҳнатда новаторликка эришган ходимларни тақдирлаш;

Марказ ходимларига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораларини қўллаш;

Марказнинг илмий-текшириш ишлари режаси асосида илмий-тадқиқот ва тадқиқот гуруҳларининг режаларини тасдиқлаш;

Марказни ЎзР ФА раҳбарлик органларига, давлат ва нодавлат муассасаларига, ЎзР ФА амалга ошираётган штат-молиявий ва моддий-техника ресурсларини тақсимлаш масалаларини кўриб чиқишда қатнашишга тавсия қилиш;

Марказ номидан суд, арбитраж, банк ва бошқа муассасалар ишларида қатнашиш ва айрим шахсларга маъмурий, молиявий суд ва арбитраж ишлари олиб бориш вазифасини юклаш;

амалдаги қонунларга мувофиқ Марказнинг пул ва моддий маблағларидан фойдаланиш;

Марказнинг илмий-текшириш соҳасига мувофиқ ишларни бажариш учун шартномалар тузиш;

мазкур Уставга мувофиқ ҳамма ҳуқуқлардан фойдаланади ва ўзига берилган ҳуқуқ доирасида Марказ буйруқларини чиқариш ҳуқуқига эга.

6.7. Ишончнома бериш, шу жумладан ўзига ишониб топширилган нарсаларни бошқа кишига ишониб топшириш ҳуқуқига эга.

 

7-БОБ. МАРКАЗ ДИРЕКТОРИНИНГ ИЛМИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА

ЎРИНБОСАРИ

7.1. Марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (фан доктори, номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D.) ЎзР ФА назорат қилувчи вице-президент билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

7.2. Марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Марказнинг илмий, илмий-ташкилий ишлари ва Марказнинг илмий ёрдамчи бўлимлари фаолиятига жавоб беради ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

илмий, инновацион ва нашр ишларини ташкил этиш ва назорат қилиш;

фаолиятни информацион, информацион-технологик таъминотини ташкил қилиш ва назоратга олиш.

Марказнинг ташқи ташкилотлар, муассасалар билан алоқаларини таъминлаш, жумладан:

илмий ва инновацион фаолиятнинг барча турлари бўйича истиқболли ва жорий (ҳар йилги) ривожланиш режаси ва мақсадларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

Марказнинг илмий ва таълим марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

Марказнинг илмий-ўқув фаолиятини интернационализациялаш дастурини ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ этиш;

Марказ режаларини тузиш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш;

Марказ бўйича илмий нашр ва матбаа ишлари юзасидан режалар ишлаб чиқиш;

докторантура таҳсили бўйича режа ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш;

Марказни турли конкурс, грант лойиҳалари, кўргазмалар ва конференцияларда қатнашишини ташкил қилиш;

Марказда ўтказиладиган илмий конференциялар, симпозиумлар, семинарларга тайёргарликни ташкил қилиш;

Марказнинг илмий тадқиқот ишлари ва халқаро фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Марказнинг ахборот тизимини ривожлантиришга раҳбарлик қилиш;

Марказнинг илмий тадқиқот ишларига оид ички вазифавий ҳужжатларини халқаро фаолият билан уйғунлаштириш;

жорий илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни бажарилишини назорат қилиш;

илмий ҳамкорлик тўғрисидаги дастур ва шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш;

бўлимлар иши ва муайян йўналишлар бўйича фаолият жараёнларининг самарадорлиги, натижаларнинг таҳлили, уларнинг баҳосини аниқлаш ва бу ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этиш;

бошқарув жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

директор йўқ пайтида унинг ваколатларини бажариш;

Марказ директори муҳокамасига илғор ходимларни рағбатлантириш, меҳнат интизоми ва илмий ишлаб чиқариш талабларини бузган ходимларга чора кўриш таклифини бериш;

ўзининг ваколати даражасида коррупцияга қарши тадбир ишлаб чиқиш, яратиш ва чоралар кўриш;

Марказнинг барча бўлимларида тартиб-интизомга риоя қилишни таъминлаш.

7.3. Марказнинг директор ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказ директорининг унинг фаолиятига оид қарорлари лойиҳаси билан танишиш;

 Марказнинг илмий бўлимлари фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокамаси ва қарорларида қатнашиш;

 директор ўринбосари ваколатига оид, ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш ва иш усулларини такомиллаштириш бўйича Марказ директори муҳокамасига таклифлар киритиш;

Марказдаги мавжуд камчиликларни бартараф этишда таклифлар бериш;

Марказ структурасидаги бўлимлар раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;

хизмат вазифаларини бажаришда шахсан ёки Марказ директори топшириғи-билан структурадаги бўлимлар раҳбарлари ва бошқа мутахассислардан уларнинг эгаллаб турган хизмат вазифалари бўйича ҳужжатлар ва маълумотлар сўраб олиш;

хизмат ваколати доирасида ҳужжатларга имзо ва визалар кўйиш;

Марказ директоридан ўз фаолиятини ташкилий ва моддий-техник томондан таъминлашни, ҳамда ўзининг хизмат вазифасини бажариши ва ҳуқуқларини эътироф этишни талаб қилишга.

 

8-БОБ. МАРКАЗ ДИРЕКТОРИНИНГ УМУМИЙ ИШЛАР

БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ

8.1. Марказ директорининг умумий ишлар бўйича ўринбосари Филиални назорат қилади ва мазкур Филиалда директорнинг қонуний буйруқлари ижросини таъминлайди.

8.2. Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари қуйидаги вазифаларни бажаради:

Филиалнинг илмий, инновацион ва нашр ишларини ташкил этади ва назоратини олиб боради;

Филиалнинг илмий, инновацион ва нашр ишлари ҳақидаги хисоботларни ўрнатилган тартибда илмий ишлар бўйича директор ўринбосарига тақдим қилади;

Филиалнинг хўжалик ишлари бўйича мудири фаолиятини назорат қилади;

Филиал учун зарурий илмий-техник, хўжалик эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотларни директорга тақдим қилиб боради;

Филиал информацион, информацион-технологик таъминотини ташкил қилади ва назоратини олиб боради.

Филиалнинг ташқи ташкилотлар, муассасалар билан алоқаларини таъминлашда қуйидаги ишларни амалга оширади:

илмий ва инновацион фаолиятнинг барча турлари бўйича истиқболли ва жорий (ҳар йилги) ривожланиш режаси ҳамда мақсадларни Марказ режалари ва йўл харитасига мос равишда ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Филиалнинг илмий ва таълим марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади ҳамда директорга тақдим қилади;

Филиалнинг илмий-ўқув фаолиятини интернационализациялаш дастурини Марказ дастурларига мос тарзда ишлаб чиқади ва уни тадбиқ этишда иштирок этади;

Филиал режаларини тузади, илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилади;

Филиал бўйича илмий нашр ва матбаа ишлари юзасидан режалар ишлаб чиқиб Марказга тақдим этади;

докторантура таҳсили бўйича режа ишлаб чиқади ва директорга тақдим қилади;

Филиални турли конкурс, грант лойиҳалари, кўргазмалар ва конференцияларда қатнашишини ташкил қилади;

Филиалда ўтказиладиган илмий конференциялар, симпозиумлар, семинарларга тайёргарликни ташкил қилади;

Филиалнинг илмий тадқиқот ишлари ва халқаро фаолиятига раҳбарлик қилади;

Филиалнинг ахборот тизимини ривожлантиришга раҳбарлик қилади;

Филиалнинг илмий тадқиқот ишларига оид ички вазифавий ҳужжатларини халқаро фаолият билан уйғунлаштиради;

жорий илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни бажарилишини назоратини олиб боради;

илмий ҳамкорлик тўғрисидаги дастур ва шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади;

бўлимлар иши ва муайян йўналишлар бўйича фаолият жараёнларининг самарадорлиги, натижаларнинг таҳлили, уларнинг баҳосини аниқлаш ва бу ишлар бўйича ҳисоботларни Марказга тақдим этиш ишларини амалга оширади;

бошқарув жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб директорга тақдим қилади;

илғор ходимларни рағбатлантириш, меҳнат интизоми ва илмий ишлаб чиқариш талабларини бузган ходимларга чора кўриш бўйича директорга тақдимнома (билдиришнома) қиритади;

ўзининг ваколати даражасида коррупцияга қарши тадбир ишлаб чиқади ва чоралар кўради;

Филиалнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида вакант бўлган лавозимларга мутахассис (ходим)лар номзодини келишиш учун директорга таклифлар киритади;

Филиалнинг барча ходимларининг тартиб-интизомга риоя қилишни таъминлайди.

8.3. Марказ директорининг умумий ишлар бўйича директор ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

директорнинг фаолиятга оид қарорлари лойиҳаси билан танишиш;

Марказнинг илмий бўлимлари фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокамаси ва қарорларида қатнашиш;

 директор ўринбосари ваколатига оид, ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш ва иш усулларини такомиллаштириш бўйича директор муҳокамасига таклифлар киритиш;

Марказдаги мавжуд камчиликларни бартараф этишда таклифлар бериш;

Марказ структурасидаги бўлимлар раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;

хизмат вазифаларини бажаришда шахсан ёки  директор топшириғи билан структурадаги бўлимлар раҳбарлари ва бошқа мутахассислардан уларнинг эгаллаб турган хизмат вазифалари бўйича ҳужжатлар ҳамда маълумотлар сўраб олиш;

хизмат ваколати доирасида ҳужжатларга имзо ва визалар кўйиш;

директордан ўз фаолиятини ташкилий ва моддий-техник томондан таъминлашни, ҳамда ўзининг хизмат вазифасини бажариши ва ҳуқуқларини эътироф этишни талаб қилиш.

 

9-БОБ. МАРКАЗ ИЛМИЙ КОТИБИ

9.1. Марказ илмий котиби фан доктори, номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D.) илмий даражасига эга бўлган илмий ходимлардан ЎзР ФА назорат қилувчи вице-президент билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

9.2. Илмий котиб директорнинг илмий-ташкилий ишлар бўйича ёрдамчиси ва Илмий Кенгаш котиби ҳисобланади.

9.3. Илмий котиб вазифалари қўйидагилардан иборат:

юқори турувчи ташкилотлар топшириқларини ва илмий-тадқиқот режаларининг бажарилишини назорат қилиш;

Марказнинг илмий-ташкилий фаолияти ҳақида умумий ҳисоботларни тузиш;

Марказ Илмий Кенгаши мажлисларини зарурий ҳужжатлар билан таъминлаш, ташкилий қўмитага конференциялар, симпозиумлар ва кенгашларни ташкил этишда қатнашиш;

Марказнинг барча хизмат ёзишмаларини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш;

9.4. Илмий котиб ҳуқуқ ва вазифалари директор томонидан белгиланади.

 

10-БОБ. МАРКАЗ БОШ ҲИСОБЧИСИ

Марказ бош ҳисобчиси, Марказ директорининг тавсиясига мувофи, ЎзР ФАнинг молия-иқтисод бошқармаси билан келишган ҳолда тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

10.1. Бош ҳисобчининг ҳуқуқ ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси томонидагн тасдиқлаган бош ҳисобчилар тўғрисидаги қарори асосида белгиланади.

10.2. Марказнинг бош ҳисобчиси вазифалари қуйидагилардан иборат:

смета моддалари бўйича мавжуд маблағлар ва иш ҳақи доирасида ҳаражатларни ўрнатилган тартибда амалга оширилишини таъминлаш;

Марказнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш;

Марказ балансига киритилган барча асбоб-жиҳозларнинг инвентаризация қилиш ёки балансдан чиқариш билан боғлиқ ишларни мавжуд қонунчилик асосида амалга ошириш;

иш ҳақи фонди доирасидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг таркибий қисмларининг штат жадвалларини тузиш ва доимий янгилаб борилишини таъминлаш;

ўрнатилган тартибда Марказнинг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом”ига мувофиқ устама ва қўшимча тўловлар режасини тузиш ва директорга келишиш учун тақдим қилиш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган барча хўжалик ва ишлаб чиқариш шартномалари бўйича ҳисоб-китоб ишларини ташкил қилиш;

моддий ва пул маблағларни қабул қилиш ҳамда сарфлаш бўйича ҳужжатларни тўғри ўз вақтида расмийлаштиришни таъминлаш.

 

11-БОБ. ИЛМИЙ БЎЛИМ, ЛАБОРАТОРИЯ МУДИРИ

11.1. Илмий бўлим, лаборатория мудири Марказнинг Илмий Кенгаши тавсияси асосида фан доктори ёки фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган етакчи илмий ходимлар орасидан сараланган холда, директор томонидан тайинланади.

 11.2. Бўлим (лаборатория) мудири қуйидаги вазифаларни бажаради:

бўлим (лаборатория)нинг йўналиши бўйича фаолиятида илмий тадқиқот ишларини бажарилишида шахсан қатнашган ҳолда изланишларнинг самараси ва муддатлари учун жавоб бериш;

раҳбарлик қилаётган бўлим (лаборатория) ходимларининг лавозим вазифаларини унумли бажаришлари, кадрларни қайта тайёрланиши, меҳнат интизомига риоя қилиниши, меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишига шахсан жавоб бериш;

фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни тузиш, илмий тадқиқот ва экспрементал ишларни амалга ошириш;

диссертация мавзулари бўйича илмий ходимларга раҳбарлик қилиш, топшириқларни тақсимлаш ва бажарилишини таъминлаш ҳамда режаларни бажарилганлиги тўғрисида ҳисоботлар ўрнатилган тартибда тақдим қилиш;

бўлим (лаборатория)нинг илмий тадқиқот натижаларини бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда амалиётга тадбиқ этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда қатнашиш; 

бўлим (лаборатория) миқёсида илмий семинарлар ўтказаиш, ахборот ва патент –лицензия ишларини ташкил қилиш;

хорижий мамлакатларда турдош тадқиқотларни ривожланиш ҳолатини ўрганиш, ҳал


×