Kichik ilmiy xodim lаvozimigа tаnlov elon qilаdi

ЎЗБЕКИСТОНГ РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ АРХЕОЛОГИЯ МАРКАЗИ ҲАМДА САМАРҚАНД АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ КИЧИК ИЛМИЙ ХОДИМ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЭЛОН ҚИЛАДИ.

ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

Масъул ижрочи раҳбарлиги остида тасдиқланган режага мувофиқ мавзунинг алоҳида бўлими (қисми) бўйича илмий тадқиқот ва ишланмалар олиб боради. Қазишмаларни амалга оширишда қатнашади, кузатиш ва ўлчаш ишларини олиб боради, археологик топилмалрни қайта ишлайди, уларга тавсифнома ёзади ва хулосаларни таърифлаб беради. Тадқиқ этилаётган мавзу билан боғлиқ илмий-техник маълумотлар, мамлакатнинг ўзидаги ва хорижий тажрибаларни ўрганади. Мавзу ёки унинг ўзига тегишли қисми бўйича ҳисобот ёзади. Тадқиқот ва ишланмалар натижаларини амалиётга тадбиқ этишда қатнашади.

МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР:

Олий маълумот, археология соҳаси бўйича илмий мақолаларга эга бўлиши;

Дала шароитида қазишмалар олиб бориши, қазув натижаларини дала дафтарига тушириб бориши ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш кўникмаси;

Турли семинарлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, давра суҳбатларида иштирок эта олиши;

Жамоада ишлаш, берилган топшириқларни ўз вақтида бажара олиш, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндошиш қобилиятларига эга бўлиши;

 Замонавий компютер теҳнологиялари дастурларидан мукаммал фойдалана олиши (бошқа турдаги дастурлардан фойдалана олиши ижобий баҳоланади);

Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини билиши (IELTS сертификатига эга бўлган номзодлар ижобий баҳоланади).

ЛАВОЗИМИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Лавозим йўриқномасига биноан

ИШ ШАРОИТЛАРИ

Иш кунлари: душанба,  сешанба, чоршанба, пайшанба, жума.

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.

Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача

ТАШКИЛОТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Миллий арехеология маркази.Тошкент шаҳар. Мирзо Улуғбек кўчаси, 81 уй.

Самарқанд археология институти. Илмий тадқиқот институти. Манзил. Самарқанд шаҳар, В. Абдуллаев кўчаси, 3 уй


×