Milliy arxeologiya markazida Xotira va qadrlash kuniga bag'ishlangan tadbir.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сонли қарорининг ижроси сифатида Миллий археология марказида 2021 йил 7 май куни меҳнат фахрийси, марказ катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Филанович Маргарита Ивановна иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Тадбирни Миллий археология маркази директори Ф.Мақсудов очиб берди. Меҳнат фахрийси, Ўзбекистон археологияси ривожига узоқ йиллар давомида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, олима, педагог Маргарита Ивановна ўзининг уруш йилларида болалик дври хотиралари, фронт орти ҳаёти хотиралари билан ўртоқлашди. Марказ ёшлари учун ибратли маслаҳатларини берди.Давра суҳбати сўнгида олима марказ эсдалик совғаси билан тақдирланди.


×