ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ АРХЕОЛОГИЧЕСКОГО ЦЕНТРА

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ МИЛЛИЙ АРХЕОЛОГИЯ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

 Ташкил топган йили: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1970-йил 19-августдаги 426-сонли қарори билан дастлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти ташкил этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-февралдаги ПФ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти деб номланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 21-сентабрдаги 792-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти негизида ЎзР Фанлар академияси Миллий археология маркази ташкил этилди.

Илмий потенциали:  Марказнинг умумий ходимлари сони 120 киши, шундан, илмий ходимлар сони – 52, фан докторлари – 6, фан номзодлари – 26 киши. 2017-йилдан буён 3 фан доктори (DSc) ва 5 фалсафа доктори (PhD) етишиб чиққан. 2016-2020 йиллар давомида илмий конференцияларда 449 мақолалар чоп этилган, улардан 134 таси чет элларда. 16 монография шулардан 3 таси чет элларда.


×