Лаборатория ландшафтной археологии

   

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сонли “Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Қарори асосида Миллий археология маркази ташкил этилди. Ушбу Қарорга кўра, 2019 йилнинг охирида Ўзбекистонда илк бор замонавий асбоб‑ускуналар билан жиҳозланган “Ландшафт археологияси” лабораториясига асос солинди. Ландшафт археологияси – бу археологик, тарихий-географик, ижтимоий-географик, палеоэкологик, антропологик ва топонимик изланишларни олиб борадиган асосий археологик йўналишлардан бири бўлиб, бу йўналишда бўлимимизда бир қатор турли ёндашувлар қўлланиши режалаштирилган. Биринчиси – кенг ҳудудлар бўйлаб археологик хусусиятларни харитада акс эттириш ва уларнинг ўтмишда ва бугунги кунда ёйилиш қонуниятларини аниқлашдир. Иккинчиси – ўтмиш жамоалар томонидан маконнинг ижтимоий қўлланилишини, уларнинг ўз теварагини англашини талқин қилишдир. Бу ерда феноменологиянинг қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ландшафт археологиясининг энг катта аҳамияти шундаки, у археологларга алоҳида бир археологик ёдгорликка боғланиб қолинганлик ўрнига алтернатив ёндашув тақдим этиб, диққат-эътиборни инсон жамияти ҳаётини сурган бирмунча кенг тегралар кўламига кўтаради.

Ландшафт археологиясида қўлланиладиган археологик артефактлар қуйидаги усулларни ўз ичига олади: сунъий йўлдош ва ҳаводан олинган суратлар, ер усти изланишлари, топографик моделлаштириш, стратиграфик қазишмалар, геоморфологик изланишлар ва ер ости қидирув технологиялари (георадар ва магнитометрия усуллари). Қисман янги технологиялар натижасида туғилган (Географик ахборот тизимлари, масофадан илғаш, геофизик изланишлар бунга катта хисса қўшган) ландшафт-археологик изланишлар кенг минтақавий тадқиқотлар ўтказишга, қадимий йўллар ва қишлоқ хўжалиги далалари каби анъанавий изланишларда осонликча кўринмайдиган унсурларни аниқлашга ёрдам берди.

 

 

Лабораториянинг мақсадиархеологик қазишмаларда қўлга киритилган артефактлардан фарқли ўлароқ, барча қадимий биофакт, экофакт ва геофактларни ўрганиш орқали инсон хулқ-атворини тиклашдан иборатдир.

Лабораториянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

– археологик қазишмаларда қўлга киритилган қадимий ноорганик материалларни лаборатор таҳлил қилиш.

–қўлга киритилган экофакт ва геофактларни ўрганиш орқали табиат ва инсон ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш.

–кенг ҳудудлар бўйлаб археологик ёдгорликларнинг хусусиятларни харитада акс эттириш ва уларнинг ўтмишда ва бугунги кунда ёйилиш қонуниятларини аниқлаш.

– ўтмиш жамоалар томонидан маконнинг ижтимоий қўлланилишини, уларнинг ўз теварагини англашини талқин қилиш.

– ландшафт археологияси тадқиқотларида сунъий йўлдош ва ҳаводан олинган суратлар, ер усти изланишлари, топографик моделлаштириш, стратиграфик қазишмалар, геоморфологик изланишлар ва ер ости қидирув технологиялари (георадар ва магнитометрия усуллари) орқали кенг минтақавий тадқиқотлар ўтказиш.

– қадимий йўллар ва қишлоқ хўжалиги далалари каби анъанавий изланишларда осонликча кўринмайдиган унсурларни аниқлаш.

– ландшафт археология йўналишида илмий кадрлар тайёрлайди;

–  ЎзР ФАнинг Табиий фанлар бўлими институтлари, ОТМлари ва чет элдаги илмий марказлар билан илмий алоқаларни йўлга қўяди.

Ушбу лабораторияда илмий изланишлар археология ва табиий фанлар билан уйғунликда олиб борилади. Бугунги кунда ушбу лабораторияни ташкилий жиҳатлари, яъни лаборатория учун ускуна ва жиҳозлар рўйхатини тузиш, уларни сотиб олиш харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва энг муҳими ана шу асбобларни ўз изланишларида қўллай оладиган илмий ходимлар, лаборантларни жалб этиш ва тайёрлаш устида ишлар олиб борилмоқда.


1 Устав лаборатории

2 Дорожная карта лаборатории

3 Программа лаборатории на 2020-2024 годы

4 Отчет сотрудников отдела

 

 

Заведующий лаборатории:

Сайфуллаев Бахтиёр Курбанович

Степень, должность:

Главный научный сотрутник (DSc)

Телефон: +998 (71)
E-mail: b.sayfullaev@archaeology.uz
Количество сотрудников: 13
Другая информация О научной деятельности

Главный научный сотрутник:                                 

Сулейманов Рустам Хамидович

Степень, должность:

Главный научный сотрутник (DSc)

Телефон: +998 (71)
E-mail: r.sulaymonov@archaeology.uz
Другая информация О научной деятельности

Младший научный сотрудник:

Мухтаров Ғайратхон Арслонович

Степень, должность: Младший научный сотрудник
Телефон: +998 (71)
E-mail: g.muhtorov@archaeology.uz
Другая информация О научной деятельности

 

Младший научный сотрудник:

Омонов Анварбек Муродович

Степень, должность: Младший научный сотрудник:
Телефон: +998 (71)
E-mail: a.omonov@archaeology.uz
Другая информация О научной деятельности

 

Младший научный сотрудник:          

Мухаммадиев Акмал Ганиевич

Степень, должность: Младший научный сотрудник: 
Телефон: +998 (71)
E-mail: a.muxammadiev@archaeology.uz
Другая информация О научной деятельности


Младший научный сотрудник:                                  

Турсунов Суннатулла Сафоевич

Степень, должность: Младший научный сотрудник
Телефон: +998 (71)
E-mail: navoi_ya5@mail.ru
Другая информация Ilmiy faoliyat to'g'risida

Младший научный сотрудник:                                  

Эргашев Орифжон Тургунбой угли

Степень, должность: Младший научный сотрудник
Телефон: +998 (71)
E-mail: eorifbek@bk.ru
Другая информация Ilmiy faoliyat to'g'risida

Старший научный сотрудник: Ибрагимов Рахмон Зиёдуллаевич
Степен, должность: Старший научный сотрудник:(PhD)
Телефон: +998 (71)
E-mail: z.rahmonov@archaeology.uz
Другие информации О научной деятельности

 

Младший научный сотрудник:

Мафтунахон Азимжоновна Хамиджанова

Степен, должность:

Младший научный сотрудник

Телефон: +998 (71)
E-mail: xomidjonovamaftunaxon@mail.ru
Другие информации О научной деятельности

 

 


×