Лаборатория биоархеологии

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сонли “Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Қарори асосида Миллий археология маркази ташкил этилди. Ушбу Қарорга кўра, 2019 йилнинг охирида Ўзбекистонда илк бор замонавий асбоб‑ускуналар билан жиҳозланган “Биоархеология” лабораториясига асос солинди. Биология, археология, ботаника, зоология, инсон анатомияси каби қатор фанларнинг синтезидан юзага келган биоархеология барча табиий ва ижтимоий фанларнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланади. Яна ҳам тўғрироғи, биоархеология археологик объектлардан топилган инсон қолдиқлари ёки ҳар қандай биологик қолдиқлар устида изланишлар олиб борадиган фандир. 

Лабораторияда қайта ишланадиган материаллар сирасига ашёвий (моддий) ва рақамли (цифровой) маълумотлар – археологик қазишмалар чоғида чиққан палеоантропологик, археозоологик, археоботаник қолдиқлар, тупроқ, кўмир, ёғоч кундаси (спила) намуналари киради.

Лабораториянинг мақсади остеоархеологик, археоботаник, археозоологик ва биокимёвий таҳлиллар орқали ўтмишдаги кишилар турмушини қайта тиклаш ҳамда қадимги аҳолининг ҳаётни таъминлаш тизимини интерпретация қилишдан иборат.

Лабораториянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

- республика бўйлаб олиб борилаётган археологик изланишларда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот усулларини кенг қўллайди;

- археологик қазишмалар чоғида ёки тасодифан топилган инсон остеологик қолдиқлари қайта тиклаш орқали палеодемография, ўтмишда яшаган кишининг соғлиғи, турмуш даражаси ва овқатланиш рационини аниқлайди;

- археологик қазишмалардан чиққан ўсимлик, уруғ, мева ва гул чангларининг қолдиқларини ўрганиш ва интерпретациялаш орқали қадимги Ўзбекистон флораси, ўтмиш кишиларининг овқатланиш рациони, уларнинг яшаш стратегияси ва ўсимлик иқтисодиётини қайта тиклайди;

- ўтмишда инсон ва ҳайвонат дунёси (фауна) муносабатини, ўтмиш ландшафти ва иқлимини, хўжалигини қазишмалар чоғида топилган ҳайвон суяклари қолдиқлари орқали ўрганади;

- қадимда Ўрта Осиё бўйлаб ўтган Буюк ипак йўлидаги тижорий-маданий ва хўжалик муносабатларини очиқлашда биоархеологик артефактлардан фойдаланади;

- биоархеология йўналишида илмий кадрлар тайёрлайди;

- ЎзР ФАнинг Табиий фанлар бўлими институтлари, ОТМлари ва чет элдаги илмий марказлар билан илмий алоқаларни йўлга қўяди.

Ушбу лабораторияда илмий изланишлар археология ва табиий фанлар билан уйғунликда олиб борилади. Бугунги кунда ушбу лабораторияни ташкилий жиҳатлари, яъни лаборатория учун ускуна ва жиҳозлар рўйхатини тузиш, уларни сотиб олиш харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва энг муҳими ана шу асбобларни ўз изланишларида қўллай оладиган илмий ходимлар, лаборантларни жалб этиш ва тайёрлаш устида ишлар олиб борилмоқда.


1 Устав лаборатории

2 Дорожная карта лаборатории

3 Программа лаборатории на 2020-2024 годы

4 Отчет сотрудников отдела

 

Заведующий лаборатории: Гордеева Елена Анатольевна
Степень, должность: Старший научный сотрудник (PhD), заведующий лаборатории
Телефон: +998 (71)
E-mail: y.gordeeva@archaeology.uz
Количество сотрудников: 14
Другие информации Ilmiy faoliyat to'g'risida


Младший научный сотрудник: Ибрагимов Рахмон Зиёдуллаевич
Степен, должность: Младший научный сотрудник:
Телефон: +998 (71)
E-mail: r.ibragimov@archaeology.uz
Другие информации О научной деятельности


Младший научный сотрудник: Мамиров Омон Уктамович
Степен, должность:  
Телефон: +998 (71)
E-mail: o.mamirov@archaeology.uz
Другие информации О научной деятельности

 

Старший научный сотрудник: Исабеков Бехзод Имомали углы
Степен, должность: Старший научный сотрудник: (PhD)
Телефон: +998 (71)
E-mail: b.isabekov@archaeology.uz
Другие информации О научной деятельности

 

Старший научный сотрудник: Муродалийев Рахмонали Хайдарали ўғли
Степен, должность: Старший научный сотрудник (PhD)
Телефон: +998 (71)
E-mail: r.murodaliyev@archaeology.uz
Другие информации О научной деятельности
 

 


×